Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мерц: Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари энди қабул қилиниши мумкин эмас
Берлин Исроилнинг Ғазодаги хатти-ҳаракатларини энди қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди, лекин Европа Иттифоқининг Исроил билан ҳамкорлик шартномасини тўхтатиб қўйиш имкониятини қўллаб-қувватламайди, деди Фридрих Мерц Берлинда.

Фото: dts-Agentur/picture alliance
Германия канцлери Фридрих Мерц Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилиб, «буни энди қабул қилиб бўлмайди» деди. Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари Берлиндаги ёзги матбуот анжуманида нутқ сўзлади.
Германия ҳукумати ўт очишни тўхтатиш ва минтақа аҳолисига ҳар томонлама гуманитар ёрдам етказилишини талаб қилмоқда. Мерцнинг сўзларига кўра, у бу борада Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан мунтазам шахсий алоқада бўлиб турибди.
Германия минтақада яшовчиларга гуманитар ёрдам кўрсатади ва агар Исроил ҳукумати бу саъй-ҳаракатларга ёрдам берса, кўпроқ нарсани қилишга тайёр.
Шу билан бирга, Мерц Ғазо атрофидаги вазият билан боғлиқ ҳолда Европа Иттифоқининг Исроил билан ҳамкорлик шартномасини тўхтатиб қўйиш имкониятини қўллаб-қувватламаслигини таъкидлади. Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари, шунингдек, Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларини Россиянинг Украинадаги агрессив уруши билан тенглаштиришга қарши чиқди. Dpa агентлигининг Германия канцлери сўзларидан иқтибос келтиришича, Москванинг ҳарбий ҳаракатлари халқаро ҳуқуққа зид, Исроил эса ҳужумга учраган ва ўзининг яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилмоқда.
Аввалроқ, 17 июл куни AFP ва Reuters агентликлари Исроил Ғазо секторидаги ягона католик черкови – Муқаддас оила мажмуасига зарба бергани ҳақида хабар берган эди. Қуддус Лотин патриархати маълумотларига кўра, камида тўрт киши, жумладан черков раҳбари Габриэл Романелли жароҳат олган. Бино шикастланган.
Мавзуга оид

23:30 / 21.07.2025
20 дан ортиқ давлат Исроилдан Ғазодаги урушни тўхтатишни ва инсонпарварлик ёрдамини кўпайтиришни талаб қилди.

15:28 / 21.07.2025
Исроил Ғазо сектори марказида қуруқлик ва ҳаводан янги амалиёт бошлади

14:08 / 21.07.2025
БМТ бошқармаси Ғазо секторидан эвакуация бўйича чақириқни қоралади

13:00 / 21.07.2025