Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зарема Мусаевага янги иш бўйича 4 йил қамоқ сўралди
Чеченистонлик мухолифатчилар Абубакар ва Ибрагим Янгулбоевларнинг онаси, колонияда жазо муддатини ўтаётган Зарема Мусаева ФСИН зобитига ҳужум қилганликда айбланди. Уни яна 4 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралмоқда.

Фото: Елена Афонина / ТАСС
Шали шаҳар судида прокуратура чечен мухолифати фаолларининг онаси Зарема Мусаевани ахлоқ тузатиш муассасаси ишини тартибсизлантиришда айбланиб (Жиноят кодексининг 321-моддаси 2-қисми) тўрт йилга озодликдан маҳрум этишни сўради, деб хабар берди «Команда против пыток».
Тергов маълумотларига кўра, Мусаева ФСИН ходимига ҳужум қилиб, унинг бўйнини тирнаб олган. «Команда против пыток» таъкидлаганидек, гувоҳларнинг ҳеч бири буни кўрмаган. Ҳужум содир бўлган куни ФСИН ходимлари кийимида видеорегистраторлар бўлмаган. Мусаева айбини тан олмади ва жисмонан ҳужумни амалга ошириш имконига эга эмаслигини айтди.
Зарема Мусаева айбланаётган моддага кўра, у 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Зарема Мусаева Чеченистон Олий суди собиқ судяси Сайди Янгулбоевнинг рафиқаси, шунингдек, «Команда против пыток» инсон ҳуқуқлари ташкилоти собиқ адвокати Абубакар Янгулбоев ва мухолифатчи Ибрагим Янгулбоевнинг онаси. Унинг ўғиллари мухолифатдаги Чеченистоннинг 1ADAT Telegram каналини бошқаради.
Мавзуга оид

08:26 / 01.07.2025
Чеченистонда 17 ёшли Адам Қодировнинг тўйи нишонланди. Айнан у отасининг эҳтимолий вориси сифатида кўрилади

18:00 / 05.06.2025
Москвада ўғирлаб кетилган блогерга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

18:07 / 04.06.2025
Москва марказида чеченлар одам ўғирлашди

20:04 / 08.05.2025