Жаҳон | 08:59
1800
2 дақиқада ўқилади

Германия ҳозирча Фаластин давлатини тан олиш ниятида эмас

Исроил хавфсизлиги Германия ҳукумати учун устувор масала ва Берлин Франциядан фарқли равишда яқин келажакда Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмаяпти.

Фото: Anadolu Agency

Германия ҳукумати вакили Штефан Корнелиуснинг маълум қилишича, Франциядан фарқли ўлароқ, Германия яқин келажакда Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмаяпти.

Берлин ҳамон бу қадамни «икки давлат қарорини амалга ошириш йўлидаги сўнгги қадамлардан бири» деб ҳисоблайди, деди Корнелиус. Унинг сўзларига кўра, «фақат музокаралар йўли билан икки давлатга асосланган ечим» «исроилликлар ва фаластинликларга барқарор тинчлик ва хавфсизлик олиб келиши мумкин».

Исроилнинг хавфсизлиги «Германия ҳукумати учун энг муҳим масала» экан, Берлин «қисқа муддатда Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмаяпти», деб тушунтирди Корнелиус.

Ҳукумат вакилининг тушунтиришича, ҳозир Берлиннинг бу борадаги устувор йўналиши «энг долзарб масалалар бўйича узоқ вақтдан бери кечикиб кетган муваффақиятга эришиш»: Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш, ҲАМАС жангчилари томонидан гаровга олинганларни озод қилиш, ҳаракатни қуролсизлантириш ва Ғазо секторининг тинч аҳолисига ёрдам бериш.

Мавзуга оид