Жамият | 05:42
11236
1 дақиқада ўқилади

Уч қаҳрамон бозорида йирик ёнғин содир бўлди (видео)

Тошкент туманидаги Уч қаҳрамон бозорида йирик ёнғин рўй бериб, салкам 2,5 соатда ўчирилди. Жараёнга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. ФВВ жароҳат олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирди.

Фото: Видеодан кадр

11 август куни ярим тунда Тошкент туманида жойлашган Уч қаҳрамон бозорида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Қайд этилишича, соат 02:22 да Тошкент вилояти ФВБга бозор ёнаётгани ҳақида хабар берилган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 7 дақиқада етиб борган. Жараёнга жами 10 та экипаж жалб этилган.

Ёнғин соат 03:24 да қуршаб олинган ва 04:46 да бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади, дейилади вазирлик хабарида.

Мавзуга оид