«АвтоВАЗ» 2025-йилгача бўлган режаларини маълум қилди

Россиянинг «АвтоВАЗ» компанияси 2025-йилга келиб автомобиль бозорига 8та янги моделни чиқариш режасини эълон қилди. Компаниянинг Москвада бўлиб ўтган Automechanika-2016 кўргазмасида иштирок этган раҳбари Николя Мор шундай баёнот берган, деб хабар қилмоқда «Автостат».
2017-2019 йилларда «АвтоВАЗ» иккита янги моделни тақдим этади ва 4та моделининг дизайнини ўзгартиради. Россиянинг етакчи автомобилсозлик компанияси 2020-2022 йилларда 3та янги моделини бозорга чиқариш билан бирга битта моделини рестайлинг қилади. 2023-2025 йилларда яна 3та янги модель тақдим этилиб, шунчаси янгиланади.
«АвтоВАЗ», бугун 24-августда очилиши кутилаётган Москва автосалонида олтита концепт-карни намойиш этади. Улардан бири XCODE прототипи бўлиб, у Lada Xray хэтчбекининг йўлтанламас моделидир.
Янги кроссовер Lada XRay русумидан фарқли равишда барча ғилдираклари етакчи бўлади. Унинг кузови пастки қисми пластик ҳимоя қобиғига эга бўлади.
Йўлтанламасга 1,8-литрли, 122 от кучига эга мотор билан жиҳозланади.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025