Ливиянинг Сирт шаҳридаги жангларда 34 аскар ҳалок бўлди

Ливия армиясининг ИШИД жангарилари билан Сирт шаҳридаги жангларида камида 34 ҳарбий ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, 180 дан кўпроқ аскар яраланган.
Агентлик манбаси маълумотларига кўра, асосан Мисрат шаҳридан бўлган ливиялик бригадалар Сиртда ғалаба қилишга яқин турибдилар, бироқ улар жангарилар билан жангларда баъзи муаммоларга дуч келганлар.
Ҳарбийларнинг таъкидлашича, террорчилар камида бешта автомобилни портлатмоқчи бўлган ҳамда улар томондан жангга худкушлар кирмоқда.
Ливия ҳарбийлари 28 августда ИШИДнинг Сиртдаги позицияларига катта кўламли ҳужумни бошлашди. Шаҳарда жангариларга қарши жанглар июнь ойидан бери олиб борилмоқда. Айни вақтда ҳарбийлар жангарилардан шаҳарнинг катта қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлдилар.
Мавзуга оид

09:05 / 31.01.2025
Россия Суриядаги ҳарбий контингентини Ливияга кўчирадими?

20:51 / 06.01.2025
Парижда собиқ президент Саркози Қаззофий фондидан 50 млн евро олгани бўйича суд эшитуви бошланди

12:33 / 06.11.2024
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

13:55 / 21.07.2024