Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Реал» қаторасига тўртинчи ўйинда дуранг қайд этди

Мадриднинг «Реал» жамоаси ғалабасиз сериясини давом эттирди. Зайнидин Зидан шогирдлари Примеранинг навбатдаги турида ҳам ғалабага эриша олмади. Бунгача жамоа чемпионатнинг аввалги турларида «Вильярреал» (1:1) ва «Лас-Пальмас» (2:2) жамоалари билан дуранг қайд этган, ўтган ҳафтада ЕЧЛнинг гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши кечган баҳс 2:2 ҳисобида якунланганди.
Испания чемпионатининг 7-турида «Эйбар»ни қабул қилган «Реал» яна муваффақиятсизликка учради. Меҳмонлар жамоаси «қироллик клуби»га жанг таклиф қилди ва уйга очко билан қайтди. Ўйиннинг 6-дақиқасида Фран Рикоенинг пасини голга айлантирган Андера Капа «Эйбар»ни олға бошлади. 11 дақиқа ўтиб эса Гарет Бэйл Криштиану Роналду узатган тўпни дарвоза тўрига йўллаб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Ўйиннинг қолган вақтида ҳисоб ўзгармади.
Қайд этиш керакки, Зидан бу ўйинда жамоанинг етакчи футболчилари Лука Модрич, Марсело ва Каземиро хизматларидан фойдалана олмади. Бу футболчилар жароҳат туфайли турли муддатларга сафдан чиққан.
7 турдан кейин «Реал» Испания чемпионати турнир жадвалида 2-ўринда, «Эйбар» 8-поғонада жойлашган.
Реал Мадрид – Эйбар 1:1
Голлар: 0:1 – 6 Рико, 1:1 – 17 Бэйл.
Реал Мадрид – Навас, Варан (Начо, 46), Данило, Карвахаль, Пепе, Иско (Асенсио, 72), Кроос, Ковачич, Бэйл, Роналду, Бензема (Мората, 46).
Эйбар – Риесго, дос Сантос, Луна, Капа, Лежен, Дани Гарсия, Эскаланте, Леон, Рико, Пенья (Бебе, 87), Энрик (Кике, 76).
Огоҳлантиришлар: Эскаланте (29), Карвахаль (44), Бэйл (44), Дани Гарсия (48), Мората (56), Лежен (57), Пенья (71), Кроос (73), Рико (84).
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади
Жаҳон | 23:46 / 30.07.2025
-
Туркияда мигрантларнинг ноқонуний бандлигига қарши чоралар кучайтирилди
Жаҳон | 23:20 / 30.07.2025
-
Уй қурувчиларининг “қора” рўйхати, рус овчиларининг ўлжаси ва иссиқхоналарга қўллов – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:52 / 30.07.2025
-
Нозимахон Давлетова Президент Администрацияси раҳбарининг шартнома асосидаги консултанти бўлди
Ўзбекистон | 22:27 / 30.07.2025
Мавзуга оид

13:25 / 17.06.2017
«Реал» ўйинчилари Роналдунинг жамоани тарк этишидан мақсадини билдиришди

14:34 / 28.05.2017
Роналдунинг ўғли отасини жуда мамнун қилди (видео)

14:40 / 13.05.2017
ОАВ: «Реал» Зидан билан шартномасини 2020 йилгача узайтиради

11:19 / 19.04.2017