Видео: Россия шаҳарларидан бирида шарбат дарё бўлиб оқди

Россиянинг Лебедянь шаҳрида жойлашган PepsiCo заводида юз берган фалокат оқибатида бир неча тонна шарбат шаҳар кўчаларига оқиб кетди. Бу ҳақда ҳудуд прократураси хабар берган.
Воқеа маҳаллий вақт билан 10:00да (Тошкент вақти билан 12:00) юз берган. 300 квадрат метр ҳудудда жойлашган омборнинг том қисми қулаб тушган. Икки киши жабрланган. ФВВнинг хабар беришича, уларнинг жароҳати оғир эмас.

“Фалокат оқибатида бир неча тонна шарбат шаҳар кўчаларида оқиб кетди”, дейилади прократура берган хабарда.
Воқеа жойида Липецк вилоятининг табиатни муҳофаза қилиш прокурори ва ушбу соҳа мутахассислари иш олиб борган. Дастлабки суриштирув ишлари бошлаб юборилган.
Маълумот ўрнида: PepsiCo’нинг Россияда жойлашган ушбу заводида турли хил шарбатлар, жумладан, “Я”, “Тонус”, “Фруктовый сад”, “Тропикана” ва “Привет” деб номланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид

21:02
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди

20:36
Россияда пора орқали ҳолатини қонунийлаштирилган мигрантларни депортация қилиш таклиф этилди

18:08
Патрушев Россиянинг Одессага даъвосини эълон қилди

15:27