АҚШда қариялар уйида чиққан ёнғин оқибатида 27 киши жабрланди
АҚШнинг Пенсильвания штатида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 27 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ABC телекомпанияси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ёнғин 18 ноябрь кечки вақт Филадельфиядан ғарбда жойлашган 5 қаватли бинода содир бўлган.
Юзлаб ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этиш ва баъзилари ўзи мустақил юра олмайдиган кексаларни эвакуация қилишда иштирок этган. Фавқулодда хизматлар умумий ҳисобда 160 кишини, жумладан қариялар уйи ходимларини эвакуация қилишган.
Айни вақтда ёнғинга нима сабаб бўлгани маълум эмас.



Мавзуга оид

14:48
Axios: Исроил АҚШни Эрон билан урушга қўшилишга чақирмоқда

14:04
Оқ уй 36 давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда

23:29 / 14.06.2025
АҚШ–Эрон музокаралари тақдири нима бўлади?

23:14 / 14.06.2025