Саакашвили терговчиларни палаткада кутмоқда

REUTERS/Oleh Tereshchenko
Украина полициясининг ўнлаб ходимлари чоршанба тонгида парламент яқинида норозилик акцияси уюштирган намойишчилар ўрнатган палаткалалар бўйлаб Михаил Саакашвилини қўлга олиш учун муваффақиятсиз уринишни амалга оширди. Бир кун олдин палаткадагилар сиёсатчини полициядан қутқариб олганди ва Саакашвили улар билан шу ерга келганди.
Саакашвили кейинроқ полиция уни бошқа палаткалардан қидиргани, сиёсатчи билан мушук-сичқон ўйинида худди 3 ой илгари Польша-Украина чегарасида бўлгани каби кулгили ҳолатга тушиб қолишгани ҳақида гапирди.
Саакашвили билан боғлиқ машмашалар ғарбпараст Киев раҳбариятини ноқулай ҳолатга туширган. Бу сиёсатчи президент Петро Порошенкони лавозимдан кетказиш учун ҳаракат қилмоқда ва ҳукумат уни шу туфайли қўлга олмоқчи.
Полициянинг тонгги рейди вақтида акция иштирокчилари билан тўқнашувлар рўй берган. Бу тўқнашув оқибатида 4 нафар полициячи ва ўндан ортиқ мухолифатчи жабрланган.
“Фаоллар қаршилик кўрсатишди ва ҳуқуқ тартибот органлари вакилларига провакация қилишди”, - дейилган полиция маълумотида. Полициячилар прокурор кўрсатмаси бўйича ҳаракатланишганини иддао қилишган.
5 декабрь куни бош прокурор Саакашвилини яна қўлга олиш учун барча чоралар кўрилиши, у жиноий ташкилотдаги фаолиятда гумон қилинаётганини айтганди.
Телеэфирда Саакашвили ўз ихтиёри билан ҳукуматга таслим бўлмаслигини такрорлади.
“Мен терговчилар билан палаткалар шаҳарчасида учрашишга тайёрман”, - деган Саакашвили.
Уни қўлга олиш ҳаракатлари Украинанинг ҳозирги ҳукумати ва Саакашвили ўртасида кейинги йилда келиб чиққан душманлик туфайлидир. 2014 йил мартидаги воқеалардан кейин собиқ президент Виктор Янукович Россияга қочиб кетгач, унинг ўрнини Порошенко эгаллаган ва Саакашвилини Одесса области губернатори этиб тайинлаганди.
Аммо Порошенко ва Саакашвили муносабатлари тез орада бузилди. Грузиянинг собиқ президенти жорий ҳукуматни коррупцияда айблади ва Порошенкони ҳукуматдан кетказиш учун ҳаракат бошлади.
Порошенко эса прокурорларда Саакашвили Януковичга алоқадор кучлардан молиявий ёрдам олиб, давлат тўнтариши уринишга ҳаракат қилаётганини асословчи далиллар борлигини айтмоқда.
Шу йилнинг июлида Порошенко Саакашвилини у мамлакатдан ташқарида эканида Украина фуқаролигидан маҳрум этганди.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди
Жаҳон | 18:26
-
Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Россияга боради
Ўзбекистон | 18:17
-
АҚШ суди Pegasus жосуслик дастурини яратган Исроил компаниясини 170 млн доллар жаримага тортди
Жаҳон | 17:53
-
Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади
Ўзбекистон | 17:43
Мавзуга оид

09:01 / 01.05.2025
Киев ва Вашингтон Украинани тиклаш учун инвестиция фонди тузмоқда

18:50 / 24.04.2025
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида

15:26 / 24.04.2025
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган

13:55 / 19.04.2025