Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалия илк марта мини-футбол бўйича Европа чемпиони бўлди

Фото: Uefa.com
Португалия терма жамоаси мини-футбол бўйича Люблянада ўтган Европа чемпионати финалининг қўшимча вақтида Испанияни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, илк марта Европа чемпиони бўлди.
Португалия сафида голларни Рикардиньо (1-дақ.) ва Бруну Коэлью (39, 50-дақ), Испания сафида эса Марк Тольра (19-дақ.) ва Лин (32-дақ.) киритдилар.
Португалия Европа чемпионати финалида ўз тарихида иккинчи бор иштирок этди ва иккинчи уриниши ғалаба билан якунланди. Португалияликлар 2010 йилда финалда испанларга 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишганди.
Бронза медалларини Россия терма жамоаси эгаллади, у 3-ўрин учун баҳсда Қозоғистонни 1:0 ҳисобида мағлуб эта олди.
Ушбу мусобақа 1996 йилдан бошлаб ўтказиб келинади.
Испания терма жамоаси Европа чемпионатларидаги ғалабалар сони бўйича рекордчи ҳисобланади: испанлар 7 марта (1996, 2001, 2005, 2007, 2010, 2012, 2016) ушбу мусобақа ғолиби бўлганлар.
2018 йилда Европа чемпионати сўнгги марта эски форматда ўтказилди. 1999 йилдан бошлаб мусобақа ҳар икки йилда 12 та жамоа иштирокида ўтказиб келинган. Энди чемпионатлар ҳар 4 йилда ўтказилади, жамоалар сони эса 16 тагача кўпайтирилади.
Мавзуга оид

09:16 / 26.06.2025
Португалия фуқаролик олиш қоидаларини қатъийлаштиряпти

00:22 / 18.06.2025
Испания ва Португалияда апрел ойида юз берган блэкаут сабаблари аниқланди

11:11 / 09.06.2025
Ямалнинг даври ҳали келмади. Роналду финалда ҳал қилувчи голни урди, мухлислар яна унинг номини қўшиқ қилиб куйлади

16:09 / 28.05.2025