АҚШ собиқ президенти Трампга КХДР билан музокараларда ёрдам бермоқчи

Фото: CBS
АҚШ собиқ президенти Жеймс Эрл (Жимми) Картернинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар амалдаги етакчиси Дональд Трампга Шимолий Корея билан музокараларда ёрдам беришни хоҳлайди. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Картернинг суҳбат давомида таъкидлашича, ўз сиёсий фаолияти давомида КХДР раҳбарияти билан тахминан 20 соатга яқин мулоқот қилган.
«Мен улар нимани исташаётгани ва нимага эҳтиёжи борлигини тушунаман. Ҳаттоки шу ҳафта менинг ёнимга Оқ уй вакили келди ва КХДР билан муносабатлар бўйича сўнгги маълумотларни тақдим этди», - дея қайд этиб ўтди Картер.
Шунингдек сиёсатчининг айтишича, Қўшма Штатлар ҳозирги президентини гарчи ўзини тутиши туфайли кўп танқид қилишса ҳам, Трамп Шимолий Кореядан АҚШ билан музокаралар ўтказиш хоҳиши ҳақидаги хабарларни «ижобий кайфиятда қабул қилди».
Мавзуга оид

07:40
Хитой АҚШ таъминотидан мустақиллигини эълон қилди

21:22 / 28.04.2025
Хитой Трампнинг тарифларини Ҳиндистон ёрдамида четлаб ўтмоқчи

20:47 / 28.04.2025
Трамп Россия ва Украина ўртасида доимий сулҳ бўлишини истайди – Оқ уй

19:29 / 28.04.2025