Уругвай - Миср ё Саудия эмас. ЖЧ мезбонлари йирик ҳисобда таслим этилди

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг якунловчи турида уругвайликларга қарши майдонга чиққан мезбонлар йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
Учрашувнинг 10-дақиқасидаёқ Суарес ҳисобни очди. Орадан бироз вақт ўтгач уругвайликларнинг навбатдаги ҳужуми Черишевнинг автоголи сабаб муваффақиятли якунланди. 36-дақиқада Смольниковнинг майдондан четлатиши иккита голга ортда қолаётган россияликларга қимматга тушди. Ўйиннинг 90-дақиқасида Кавани ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди ва жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.
Уругвай – Россия 3:0 (2:0, 1:0)
25 июня.«Самара-Арена»
Голлар: 1:0 – 10 Суарес, 2:0 – 23, автогол Черишев, 3:0 – 90 Кавани.
Уругвай: Муслера, Касерес, Коатес, Годин, Весино, Нандес (Родригес, 73), Торрейра, Лаксальт, Бентанкур (де Арраскаэта, 63), Кавани (Макси Гомес, 90), Суарес.
Россия: Акинфеев, Кутепов, Кудряшов, Смольников, Игнашевич, Зобнин, Газинский (Кузяев, 46), Миранчук (Смолов, 60), Самедов, Черишев (Фернандес, 38), Дзюба.
Огоҳлантиришлар: Газинский (9), Смольников (28), Бентанкур (59).
Мавзуга оид

09:14
Россиянинг Одессага зарбаси: камида икки киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди

20:47 / 30.04.2025
Урушларнинг ўзгарган мотиви: ташқи таҳдид эмас, ички сиёсий мақсадлар

17:12 / 30.04.2025
Reuters: Россия томонида туриб жанг қилишга юборилган қарийб 600 нафар КХДР ҳарбийси ҳалок бўлди

14:41 / 30.04.2025