Осиё ўйинлари. Шунқор Абдурасулов ҳам ярим финалга чиқди
Ўзбекистон бокс жамоасининг яна бир вакили Осиё ўйинлари ярим финалига чиқди.
-60 кг вазн тоифасида турнирга ташриф буюрган Шунқор Абдурасулов чорак финал жангини қирғизистонлик Қодирбек Арген улуга қарши ўтказди ва ғалабага эришди.
Абдурасулов рақибини 3:2 (28:27, 28:27, 27:28, 27:28, 28:27) ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Энди унинг ярим финалдаги рақиби таиландлик Жунтронг Ружакран бўлади. Ярим финал жанги 31 август куни ўтказилади. Бу боксчи чорак финалда индонезиялик Папенданг Фаррандни 5:0 ҳисобида мағлуб этган.
Бироз олдинроқ Ўзбекистон жамоасининг -52 кг вазн тоифасидаги вакили Жасурбек Латипов индонезиялик Сугуро Алдомсни 4:1 ҳисобида енгиб, ярим финалга чиққанди.
Бугун ўзбекистонлик яна бир боксчи, -69 кг вазн тоифасидаги Бобоусмон Батуров чорак финал жангини ўтказади. Унинг ярим финал йўлидаги рақиби жанубий кореялик Лим Ҳюнчул бўлади.
Мавзуга оид

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025
Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчини мағлубиятга учратди

08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди

09:20 / 13.04.2025