Бухорода яшовчи уч шахс Тошкентда 80 млн сўмлик болалар ўйинчоқларини ўғирлаб кетди

Фото: Depositphotos
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу йил 22 октябрь номаълум шахс ТҲАЙ кўчаси 5-уйда жойлашган Чилонзор туманида яшовчи М.Х.га тегишли омборхона эшигини бузиб кириб, у ердан умумий қиймати 80 млн. сўмлик турли хилдаги болалар ўйинчоқларини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.У., Б.Р. ва Ж.Я. содир этганликлари аниқланиб, ушланишди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025