Жамият | 14:10 / 15.01.2019
31195
2 дақиқада ўқилади

«Қизил китоб»га киритилган ноёб морхўрни овлаганлар жазога тортилди

2018 йилнинг 21 декабрь куни Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман суди судья Б. Мадаминов раислигида фуқаролар А.Ж., У.Ч. ва Ж.Ж.га нисбатан Жиноят Кодексининг 202-моддаси («Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш») 3-қисми, «е» банди («жуда кўп миқдорда зарар келтириш») билан айблов кўриб чиқди.

Суднинг аниқлашига кўра, айбланувчилар 2018 йил 11 июнь куни Шеробод тумани «Кўҳитанг» тоғ тизмаси ҳудудидаги давлат муҳофазасига олинган «Олтикўллик» дарасида овга чиқишган.

Бу гуруҳ дарада Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га, шунингдек, Табиат ва табиий ресурсларни муҳофаза қилиш Халқаро Иттифоқ Қизил китобига киритилган, ер юзидан бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида бўлган морхўрни (бурама шохли тоғ эчикиси) овлашган. Овчилар уч морхўрни ўлдиришган. Жониворларни сўйишган ва боши, тўрт оёғи ва гўштларини сафар халталарига жойлашган. Бунинг натижасида қўриқхонага жуда кўп миқдорда - 310 млн 32 минг сўмлик зарар етказилган.

Жуда кўп миқдор - энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор (2018 йил 29 ноябрь ҳолатига 101.365.000 сўм ва ундан ортиқ).

Судланувчилар ўз айбларига иқрор бўлишган. Судланувчиларга нисбатан 202-модда, 3-қисми «е» банди билан 45-моддани қўллаб (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) 4 йилга озодликдан чеклаш ва бир йилга муддатга овчилик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Тарафлар ҳукмдан норози бўлган тақдирда юқори инстанцияга мурожаат этиши тушунтирилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди