Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия компанияси Тошкентда «Диснейленд» қуришни таклиф қилди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Германиянинг RIMC Hotels & Resorts компанияси раҳбари Герт Прантнер билан учрашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Тошкент шаҳрида туризмни ривожлантириш ва компания билан ҳамкорлик ўрнатиш хусусида сўз юритилди. Ҳамкор компания раҳбари пойтахтда замонавий меҳмонхоналар, савдо-сотиқ ҳамда «Диснейленд» каби кўнгилочар марказларни қурилишига қизиқиш билдираётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда компания ва ҳокимлик ўртасида ҳамкорлик Меморандумини имзолаш таклифи ҳам киритилди. Шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун истиқболли таклифлар ишлаб чиқилган.
Маълумот учун, 30 йиллик тарихга эга компания дунё миқёсида халқаро меҳмонхоналар етакчи оператори ҳисобланади.
Мавзуга оид

13:53
Сўров: Немисларнинг аксарияти мудофаа харажатларини ошириш тарафдори

19:08 / 05.08.2025
“Ўзимиз чиқарган қоидага ўзимиз амал қилмаяпмиз” — шаҳарсоз Тошкентнинг бош режаси ўзгараётгани ҳақида

10:10 / 05.08.2025
Полша Германия ва Литва билан чегарада назоратни узайтирди

13:38 / 04.08.2025