Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Фоторепортаж: Сенатнинг 19-ялпи мажлиси қандай ўтди?
3 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда.
Ялпи мажлис кун тартибига 23 масала киритилган бўлиб, биринчи куни уларнинг 15таси кўриб чиқилди. Сенаторлар ишни «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини муҳокама қилишдан бошлашди.
Маъқулланган қонунлар ичида «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида», «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида», «Яйловлар тўғрисида»ги янги қонунлар мавжуд. Шунингдек, айрим қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига оид қонунлар ҳам маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ва Бош вазир ўринбосари ҳисоботи тингланди.
Kun.uz фотомухбири Сенат ялпи мажлиси давомида сенаторлар фаолиятини суратларга муҳрлади.
Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева билан
Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофур Мирзаев
Ички ишлар вазири ўринбосари Акромхон Бобохонов
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуротов ва фотографни суратга туширмоқда