Тошкентда «Тасанно-2019» халқаро миллий таомлар фестивали ўтказилди (фото)
24 сентябрь куни Тошкентдаги Lotte City Hottel Tashkent Palace меҳмонхонасида «Тасанно-2019» халқаро миллий таомлар ва маданиятлар фестивали бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Фестивалда турли халқларнинг миллий таомлари, маданият ва санъат намуналари намойиш қилинган.
«Ўзбекистонда миллатлараро тинчликни таъминлашда бу каби фестивалларни ўрни катта. Сабаби, турли миллат вакиллари томонидан бир-бирининг урф-одатларини ўрганиш, маданияти ва санъати билан танишиш улар ўртасида ўзаро ҳурматнинг ошишига ҳам хизмат қилади.
Эътибор берган бўлсангиз, фестивалда турли миллат вакиллари худди бир оила вакилларидек, хурсандчилик билан иштирок этмоқда», дейди Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси матбуот хизмати раҳбари Ғайрат Шукуров.




Фестиваль якунида ҳакамлар ҳайъати иштирокчи давлат элчихоналари томонидан қилинган кўргазмаларни баҳолади. Унга кўра, Хитой элчихонаси 3-ўрин, Исроил элчихонаси 2-ўрин, Латвия элчихонаси 1-ўрин ва Индонезия элчихонаси фестиваль ғолиби сифатида Гран-прига сазовор бўлди.



Маълумот учун, «Тасанно» халқаро миллий таомлар ва маданиятлар фестивали 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.
Мавзуга оид

14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

09:53 / 30.01.2025
Ҳиндистонда фестивалдаги тиқилинч камида 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди

15:42 / 14.01.2025
Ҳиндистонда энг йирик фестивал бошланди. Унга 400 млн киши ташрифи кутилмоқда

09:44 / 07.09.2024