Жаҳон | 16:05 / 22.10.2019
20838
2 дақиқада ўқилади

Германияда курдлар ва турклар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Фото: Bild.de

Германиянинг Херн шаҳрида турклар ва курдлар ўртасида содир бўлган оммавий муштлашувда 60га яқин киши қатнашди.

Полициянинг маълумот беришича, муштлашув шаҳардаги турк маданий уюшмаси биноси яқинида содир бўлган. Муштлашувда қатнашганлар тўқмоқ ва калтаклар, пичоқлар билан қуролланган.

Бир киши енгил жароҳат билан касалхонага олиб кетилган. Воқеа жойига етиб келган полиция муштлашувни куч билан тўхтатган.

Ўтган ҳафтада Херндаги тартибсизликлар чоғида беш киши жароҳатланганди. Тартибсизлик уюштирганлар турк кафесини вайрон қилишган.

Германиядаги курдлар ва турклар ўртасидаги муносабатлар Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси ва ИШИДга қарши операция бошланганини эълон қилганидан сўнг кескинлашиб кетди.

Мавзуга оид