Ўзбекистон | 17:38 / 06.09.2020
8525
2 дақиқада ўқилади

Коронавирусдан даволанаётган абитуриентлардан ариза билан мурожаат қилиш сўралди

Коронавирусга чалиниб, даволанаётган абитуриентлар Давлат тест марказига ариза ва COVID-19 тасдиқлангани тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши лозим.

Фото: Kun.uz

«Уларнинг аризаларини кўриб чиқиб, Давлат қабул комиссиясига мурожаат этмоқчимиз. Таклиф маъқулланса, улар учун имтиҳонга келганда тана ҳарорати юқорилиги аниқланган абитуриентлар билан биргаликда имтиҳон ташкиллаштирилади», – деди ДТМ бошқарма бошлиғи Барно Ражабов 6 сентябрдаги матбуот анжуманида.

Аввалроқ ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов коронавирус тасдиқланган абитуриент тест ҳудудига ишончли вакил билан келиши ва далолатнома туздириши кераклиги ҳақида айтган эди.

Тўловни тўғри амалга оширмаган абитуриентларга ҳам тестда иштирок этиш имкони берилади

Бугунги матбуот анжуманида маълум қилинишича, жорий йилги кириш имтиҳонларида тестда қатнашиш учун тўловни тўғри амалга оширмаган ёки ўзини базадан ўчирган абитуриентларга ҳам тестда иштирок этиш учун имконият берилади.

«Айрим абитуриентлар рўйхатдан ўтиб, билиб-билмасдан маълумотларини ўчирган. Бундай абитуриентларга тест синовлари 13 сентябргача давом этса, имтиҳоннинг охирги кунларида тест синовларида иштирок этиш имкони берилади», – деди Барно Ражабов.

Барно Ражабов / Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

У абитуриент имтиҳон вақтида тест китобчасидаги нуқсони бор саволлар ҳақида вақтида назоратчиларни огоҳлантирмаган бўлса, унинг даъвоси апелляцияда инобатга олинмаслигини эслатди.

Мавзуга оид