Алиев Тоғли Қорабоғда 10дан ортиқ қишлоқ назорат остига ўтганини маълум қилди
Озарбойжон қуролли кучлари Зангилон, Фузулий, Жаброил ва Қубадли районларидаги 13та қишлоқни назоратга олган.

Фото: REUTERS/Official web-site of President of Azerbaijan
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев мамлакат қуролли кучлари Тоғли Қорабоғ атрофидаги тўртта районда 10дан ортиқ қишлоқни назорат остига олганлигини маълум қилди.
Азертаж агентлигининг хабар беришича, Озарбойжон қуролли кучлари Зангилон, Фузулий, Жаброил ва Қубадли районларидаги 13та қишлоқни назоратга олган.
Тоғли Қорабоғда бир ойдан бери Арманистон ва Озарбойжон қуролли кучлари ўртасида жанглар давом этмоқда.
26 октябрь куни Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирлари Зохраб Мнацаканян ва Жайхун Байрамов Тоғли Қорабоғда гуманитар ярашув ҳақида келишиб олганди.
Келишувга Мнацаканян ва Байрамовнинг АҚШ давлат котиби биринчи ўринбосари Стивен Бигэн билан учрашувида эришилганди.
Мавзуга оид

13:16 / 26.04.2025
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиев билан телефонда суҳбатлашди

07:49 / 10.04.2025
Озарбойжон Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлади

08:41 / 08.04.2025
Озарбойжон Европага газ етказиб беришда Россия ўрнини эгалламоқда

15:12 / 03.04.2025