Фоторепортаж: Тошкентда Ўзбекистон байроғи куни арафасида яриммарафон ўтказилди
Бугун, 15 ноябр куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан «Байроғимиз – фахримиз, ғуруримиз» шиори остида яриммарафон ташкил этилди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, марафон иштирокчилари Тошкент шаҳрининг Ойбек ва Нукус кўчаларида жойлашган «Shox Med Center» клиникасидан «Ҳумо Арена» муз саройигача бўлган 3 км масофани босиб ўтишди.
Мусобақада эркаклар ўртасида 1-ўринни «Асакабанк» ходими Алимардон Собиров, 2-ўринни Жаҳон иқтисодиёти дипломатия университети қошидаги лицей ўқитувчиси Сарвар Умиров, 3-ўринни Тошкент шаҳар ИИББ тезкор вазифаларни бажариш сафарбарлик отряди ходими Собир Зокиров эгаллади.
«Ҳумо Арена» муз саройи олдида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бундан ташқари, аёллар ўртасида алоҳида совринли ўринлар, шунингдек, «Энг ёш иштирокчи», «Энг кекса иштирокчи», «Энг фаол иштирокчи» номинациялари бўйича ғолибларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида гала-концерт ташкиллаштирилди, ретро ва замонавий автомобиллар кўргазмаси ҳам бўлиб ўтди.
Мавзуга оид

19:45
Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади

23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди

20:52 / 20.05.2025
«Credit House» ишида 182 млрд сўм зарар аниқланди

20:24 / 20.05.2025