Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Азиз Абдуҳакимов: «Аутизмга чалинган болалар 16 ёшга тўлгунича ўзларини боқиб кетадиган ишга жойлашимиз керак»
17 ноябр куни Самарқанд шаҳрида «Samarkand Half Marathon» хайрия яриммарафони якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этиб, бу йилги яриммарафон аутизмга чалинганларни қўллаб-қувватлаш шиорида ўтказилгани ҳақида гапирди.
«Бу йилги яриммарафоннинг энг асосий мақсади - аутизмга чалинган инсонларнинг муаммолари тўғрисида кўпроқ ўйлашимиз кераклиги. Кўплаб ота-оналар билан мулоқотда бўлганимизда бир муаммо борлиги аниқланди. 16 ёшгача бўлган аутизмга чалинган болаларга жамият, ота-оналар ва мутасаддилар томонидан эътибор қаратилади. Афсуски, 16-18 ёшга тўлган, аутизмга чалинган ҳамюртларимиз жуда катта муаммоларга дуч келади. Уларнинг муаммоси шундан иборатки, кўпларининг ота-оналари 60-65 ёшдан ошади, имкониятлари ҳам камайиб кетади. Кўплари боласига қарай олмай қолади.
Аутизмга чалинган бола кўпроқ ёши катта бўлган ота-оналарда туғилади. Бу дегани, айримларининг умри ҳам узилиши мумкин. Болалар эса эътиборсиз қолиб кетади. Уларга қарайдиган ота-онаси бўлмай қолиши эҳтимоли баланд. Бу кўп учраб турибди.
Бундай болалар кўпинча эътиборсиз қолиб ё мурувват уйларига, ёки касаллиги қаттиқроқ ривожланган бўлса, махсус тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади.
Ота-оналар билан гаплашганимизда улар шуни айтишдики, бундай болаларни 16-18 ёшгача ишга жойлаштиришимиз керак.
Айтмоқчи бўлганим, аутизмга чалинган болалар IT соҳасида жуда кучли қобилиятга эга, шунингдек, уларни ҳунармандчиликка жалб этишимиз мумкин. Қандайдир янги тизимни яратиш керак, бу масала тегишли вазирлик ва идоралар билан, ҳукумат даражасида ҳам кўриб чиқилади. Ўзларини боқиб кетадиган йўналишларни белгилаб олишимиз лозим.
Ишчи гуруҳ ташкил этдик. Ота-оналар ва мутахассислар билан маслаҳатлашиб, яъни акциядан акциягача эмас, балки доимий ишлайдиган бир тизимни яратишимиз давр талаби. Бунинг вақти келди. Самарқанд яриммарафонида тўпланган маблағлар тушуми ҳам ортиб бормоқда. Бу тўғрисида ҳам батафсил ахборот берилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан уларга ижод қилиш учун имконияти бор махсус хоналар ҳам яратиб берилади», деди бош вазир ўринбосари.
Маълум қилинишича, «Samarkand Half Marathon» хайрия яриммарафони бу йил ҳам офлайн, ҳам онлайн режимда ўтказилди. Унда дунё бўйлаб 35 мамлакатдан 3000дан ортиқ профессионал ва ҳаваскор югурувчилар иштирок этишди. Ўтган йилги яриммарафонда эса 1200 нафар иштирокчи қатнашган.
Тавсия этамиз
«Аэрофлот»га ҳужум. Бир кундан кейин нималар маълум?
Жаҳон | 21:16 / 29.07.2025
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45 / 29.07.2025
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампдан охирги дедлайн, энг охиргиси
Жаҳон | 22:10
-
Австрияда банкомат ўғриларининг машҳур тўдаси аъзолари ҳибсга олинди
Жаҳон | 22:03
-
Ўзбекистонда аёллар стартаплари учун илк миллий акселератор дастури ишга туширилди
Жамият | 21:57
-
Венециядан Парижгача бўлган узунликдаги мега-яшин дунёдаги энг каттаси деб тан олинди
Жаҳон | 21:54
Мавзуга оид

11:23 / 25.07.2025
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди

21:40 / 24.07.2025
Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади — экология вазири

08:37 / 02.06.2025
Ўзбекистонда экология муҳофазаси бўйича Марказий Осиё тадқиқот маркази ташкил этилади

19:01 / 05.04.2025