Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлинда минглаб кишилар карантин чекловларига қарши намойишга чиқди
Германияда 2 ноябрдан буён карантин режими амал қилмоқда.

Фото: ТАСС
Берлин марказида минглаб кишилар коронавирус чекловларига нисбатан норозилик билдириб намойишга чиқди.
Хабар қилинишича, намойишчилар сони 4 мингдан ортиқ бўлиб, кўчаларда 2,2 минг нафар полиция ходими навбатчилик қилмоқда.
Намойишлар Бундестагда юқумли касалликлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга тузатишлар киритиш бўйича овоз бериш кунида ўтказилмоқда.
Германияда 2 ноябрдан буён карантин режими амал қилмоқда. Ресторан, бар ва бошқа овқатланиш муассасалари камида бир ойга ёпилган.
Фитнес-клублар, тату-салонлар, бассейн, косметика ва массаж студиялари, театр, кинотеатр ва концерт заллари ишлашдан тўхтаган.
Баҳорда жорий этилган карантин режимидан фарқли равишда, болалар боғчалари ва мактаблар, сартарошхона ҳамда дўконлар ишламоқда.
Мавзуга оид

13:44
Эҳтимолий диверсия: Германия ғарбида поездлар ҳаракати бекор қилинди

10:11
Германия ўта муҳим объектларни киберҳужумлардан ҳимоя қилишни кучайтиради

15:43 / 31.07.2025
«Озарбойжон иши»: Германияда собиқ депутат шартли жазога ҳукм қилинди

12:12 / 31.07.2025