Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Конституция байрами арафасида 104 кишини афв қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 28 йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 104 нафар фуқарони афв этди.
Афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташ муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.
Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Натижада, жами 63 нафар шахс жазони ўташ жойларидан озод этилган.
Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Мавзуга оид

21:25 / 09.07.2025
Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Янги Тошкент шаҳри учун «Ечимлар атласи» тақдимоти билан танишди

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

18:47 / 02.07.2025
Лукашенко 16 кишини, жумладан, «экстремистик» жиноятларда айбланганларни афв этди.

21:52 / 03.06.2025