Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон Тоғли Қорабоғни тиклаш учун бир миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратмоқчи
Тоғли Қорабоғни молиялаштириш парламентга тақдим этилган 2021 йилги давлат бюджети лойиҳасига киритилган.

Фото: РИА Новости
Озарбойжон ҳукумати Тоғли Қорабоғнинг Боку назорати остига ўтган ҳудудларини тиклаш учун 2,2 миллиард манат (1,3 миллиард доллар) ажратишни режалаштирмоқда.
Тоғли Қорабоғни молиялаштириш парламентга тақдим этилган 2021 йилги давлат бюджети лойиҳасига киритилган. Қайд этилишича, маблағ шаҳар ва қишлоқларни тиклаш ва замонавий инфратузилма барпо этишга сарфланади.
27 сентябр куни тонгда Тоғли Қорабоғда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида ҳарбий тўқнашувлар авж олганди. Бу уруш икки мамлакат ўртасида узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган ўзаро қарама-қаршиликнинг энг жиддийси бўлди.
9 ноябрда уч томонлама (Россия, Арманистон ва Озарбойжон ўртасида) келишув имзоланди ва уруш тўхтади. Келишувни Озарбойжон ғолиб бўлганининг исботи сифатида қабул қилди ва 10 ноябр мамлакатда ғалаба куни сифатида нишонланадиган бўлди. Арманистон учун эса келишув мағлубият сифатида баҳоланди.
Мавзуга оид

21:14 / 26.07.2025
Озарбойжон Россиядан AZAL самолёти ҳалокати учун жавобгарликни тан олишни талаб қилди

09:54 / 23.07.2025
Ереван Боку билан ЕХҲТ Минск гуруҳини тарқатиб юбориш шартини муҳокама қилмоқда

15:45 / 22.07.2025
Алиевнинг гаплари: Боку – Москва низоси янги босқичдами?

14:51 / 22.07.2025