Тош ҳовли саройининг берухсат бузилган девори тикланди
Тош ҳовли саройининг Маданий мерос департаменти билан келишилмасдан бузилган деворини тиклаш ишлари якунига етди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилди.

Фото: Kun.uz
Хива шаҳрининг ЮНЕСКО рўйхатидаги Ичан-қалъа музей-қўриқхонасида жойлашган сарой 1832–1838 йилларда қурилган.
Декабр ойи бошида саройнинг шарқий қисмидаги деворнинг бир қисми бузилган эди.
Музей-қўриқхона маъмурияти буни деворнинг юқори қисми 20 сантиметргача оғгани ва сўнгги вақтларда жараён тезлашгани билан изоҳлади.
Реставрация Маданий мерос департаментидан берухсат амалга оширилди. Реконструкция лойиҳаси илмий-эксперт кенгашига киритилмаган.
Айни пайтда департамент таъмирлаш-тиклаш ишларини ўтказиш бўйича буюртмачи ва пудратчи ташкилотни судга берган.
Мавзуга оид

10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди

08:07 / 12.05.2025
Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

22:21 / 08.05.2025
Жиззах вилоятида палеолит ва неолит даврларига оид янги археологик масканлар аниқланди

18:38 / 28.04.2025