Британия ҳукумати локдаун март ойида юмшатилишига умид қилмоқда
Душанба куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон бутун Англия ҳудудида ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилиши тўғрисида эълон қилди.

Фото: PA MEDIA
Британия ҳукумати коронавирус сабабли эълон қилинган локдаун март ойи бошларида юмшатилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда Буюк Британия вазирлар маҳкамаси котибияти бошлиғи Майкл Гоув маълум қилди.
"Март келганида чекловларни бекор қила оладиган ҳолатда бўлишимизга умид қилмоқдамиз. Гап чекловларни бутунлай бекор қилиш тўғрисида кетмаяпти", - деди у Sky News эфирида.
Аввалроқ локдаун камида 15 февралгача амал қилиши айтилганди.
Гоув ҳукуматнинг мақсади аҳолини коронавирусга қарши тезроқ эмлаш эканлиги, айнан мана шу чора чекловларни юмшатишга имкон беришини айтди.
Душанба куни Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон бутун Англия ҳудудида ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилиши тўғрисида эълон қилди.
Бош вазирнинг қарорига мувофиқ, ҳаётий муҳим маҳсулотлар билан савдо қилмайдиган барча дўконлар ёпилади. Ресторанлар фақат таом етказиб бериш асосида ишлайди. Мактаб ва университетлар масофавий режимда фаолият олиб боради.
Англия аҳолисидан кўпроқ уйларида қолиш сўралмоқда.
Душанба куни Буюк Британияда қарийб 59 минг кишида коронавирус аниқланган, 407 киши вафот этган.
Мавзуга оид

19:56 / 07.05.2025
Британияда 400 йил ичида илк бор ёввойи қундуз аниқланди

23:51 / 06.05.2025
Британиялик аёл дам олиш куни ишдан бўшатилгани учун 25 минг фунт ундириб олди

12:10 / 05.05.2025
Британия агентлиги Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

21:55 / 02.05.2025