Акром Раҳмонқулов ишдан олинди. Жиззахда қурилиш соҳасидаги можаролар ортидан президент уни сиёсатга хиёнатда айблаганди
Жиззах вилояти «замҳокими» Акром Раҳмонқуловнинг қариндошлари ижтимоий ва бошқа соҳа объектларини қуриш бўйича бир неча юз миллиард сўмлик давлат буюртмаларини қўлга киритгани, унинг ўзи қариндошлари ютган тендерларда комиссия раҳбари сифатида қатнашгани маълум бўлганди.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Акром Раҳмонқулов лавозимидан озод қилинди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, бугун Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Баҳром Амонович Назаров Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланган.

Баҳром Назаров бунгача Қурилиш вазирлиги Пудрат ва махсус монтаж ишлари бозорини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Маълумот учун, Акром Баҳритдинович Раҳмонқулов 2017 йилга қадар Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, 2017-2018 йилларда Жиззах шаҳри ҳокими бўлган, 2018 йил апрелидан буён яна вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлай бошлаганди.
2020 йил декабрида Davletovuz Telegram-канали муаллифи «Жиззахча тендерлар-2, оилавий пудрат, бир неча юз миллиардлик давлат буюртмалари» сарлавҳали суриштирувини эълон қилиб, унда вилоят «замҳокими» Акром Раҳмонқуловнинг қариндошларига тегишли бўлган хусусий компаниялар давлат буюртмаларини ўзаро «тақсимлаб олгани», бу давлат буюртмалари қиймати бир неча юз миллиард сўмни ташкил қилиши ҳақида ёзганди. Блогер бу масалага назорат органлари текширув ўтказиш орқали аниқлик киритиши мумкинлигини қўшимча қилганди.
Кейинроқ, 2021 йилнинг 10 январида Жиззах шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бинолардан бири қулаб тушгач, бу масала яна кун тартибига чиқди. 15 январ куни президент Шавкат Мирзиёев Юнусобод тумани фаоллари иштирокида кечган йиғилишда Жиззахдаги уй қурилишига йўл қўйганлар қонун олдида жавоб беришлари кераклигини айтганди ва Жиззах вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари ҳозирги сиёсатга хиёнат қилганини таъкидлаганди.
«Унинг бутун тўдасига қонуний жазо белгиланиши керак. Шоли курмаксиз бўлмаганидек, барибир эски замонни қўмсаган ноинсофлар ҳам бор. Улар эркинлик, очиқлик сиёсатини тушунмайди», деганди Шавкат Мирзиёев.
Бундан аввалроқ 2018 йил апрелидан буён Жиззах шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Акбар Шукуров ишдан олиниб, унинг ўрнини Мирзачўл тумани собиқ ҳокими Комил Холмуродов эгаллагани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Фуқароларга ёшга доир пенсияни тайинлаш тартиби енгиллаштириляпти
Ўзбекистон | 11:37 / 30.04.2025
Тошкентда автобуслар кондиционери қачон ёқилади?
Ўзбекистон | 20:40 / 29.04.2025
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўл туннели қурилиши бошланди
Жаҳон | 17:12 / 29.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
Ўзбекистон | 12:42
-
ЕИ янги мудофаа лойиҳаларига қарийб 1 миллиард евро сарфлайди
Жаҳон | 12:40
-
Электрон тижоратда курьерлик фаолиятини тартибга солиш режалаштириляпти
Ўзбекистон | 12:28
-
Хитой божлардан озод қилинадиган АҚШ товарлари рўйхатини тузди
Жаҳон | 12:26
Мавзуга оид

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

08:35 / 25.04.2025
Жиззахда Tracker юқори тезликда дўконга урилди

09:30 / 22.04.2025
Жиззахда газ таъминоти бўлими ходими ушланди

18:58 / 18.04.2025