Қизларга иш топилиши муаммо — Сардобадаги маҳаллада бир кун
Kun.uz «Қишлоқда бир кун» лойиҳасининг навбатдаги сонида Сирдарё вилояти, Сардоба тумани, Бўстон маҳалласидаги оилалардан бирининг турмуши ҳақида ҳикоя қилади.

Бўстон маҳалласи Сардоба тумани марказидан 30 км ва вилоят марказидан 70 км масофада жойлашган. Аксарият қишлоқлар сингари, маҳалла табиий газ тармоғидан узилган, одамлар рўзғорда суюлтирилган газдан фойдаланишмоқда. Уйни иситиш учун эса кўмир, ўтин ва таппи ёқиляпти. Кўплаб оилаларда асосан бир хона иситилиб, оиланинг барча аъзолари шу хонада ухлашади. Маҳалла аҳолисининг асосий даромади деҳқончиликдан иборат.
Фото: Лойиҳамиз қаҳрамонлари — Ғофуржон ва Алимовлар оиласи 32 йилдан бери шу маҳаллада истиқомат қилади. Уларнинг 4 фарзанди бор. Икки ўғил, икки қиз. Бир ўғли Тошкент шаҳридан, яна бири Гулистон туманидан иш излаб топган — тиббий ниқоб ишлаб чиқарадиган цехда ишлайди. Ойлик маоши рўзғордан ортмайди.
Қизларига эса иш топилиши муаммо бўлиб қолмоқда. Топилган иш эса узоқ ҳудудда, ҳар куни қатнаб ишлашга шароити йўл қўймайди.
Гулчеҳра Алимованинг айтишича, суюлтирилган газ тўлдирилган баллон бир ойда бир марта берилади, лекин етмайди. Газ тугагач, ўчоқда овқат қилинади. Лекин унга ҳам ўтин топиб бўлмайди. Дарахтларни кесай деса экология рухсат бермайди. Баҳордан бошлаб моли бор қўни-қўшнилардан гўнг олиб, таппи қилинади.
Ўзларида эса чорва, парранда йўқ. Харид қилиш учун ортиқча маблағи ҳам йўқ. Оиланинг даромади жуда кам, фақат уларнинг нафақасидан иборат.
Ижарага ер олиб фойдаланиш учун уларнинг шароити йўл бермайди. Фермерлар эккан супургининг ҳар бир боғини ўраб, тайёр ҳолга келтиргани учун 1500 сўмдан ишлаб топишади. Бир кунда 20 боғ ўраш учун кучи етади. 2020 йилнинг баҳорида ер олиб супурги экишган. Лекин Сардоба сув омборидаги техноген офат уларнинг ерини ювиб кетган.
Маҳаллада ичимлик суви тармоғи ҳам йўқ. Сув чиқариб берамиз деб ваъда беришганига ҳам икки йил бўлган, лекин қолиб кетган. Ичимлик сувини (200 литрини 6000–10000 сўмдан) сотиб олишади. У ҳам ҳар доим эмас, баъзан шунга ҳам пул топилмай қолади. Кейин мажбурликдан ариқ сувидан, истеъмолга яроқсиз, сифатсиз ер ости сувидан фойдаланишга мажбур бўлишади.
Бир кун давомида қишлоқ одамларининг дунёсида яшаб, уларнинг дунёқараши, машаққатли турмуш тарзи ва орзу-умидлари билан танишдик. Мухтасар қилиб айтганда, улар тўкин-сочин ҳаётни орзу қилишмайди, бахтни фарзандларининг соғлиги, айни яшаб турган ҳаёт тарзида кўради.
Бу инсонлар қанчалик машаққат чекмасин, ҳеч ҳам ҳаётдан нолимайди. Шундай пайтда ўйлаб қоласан киши, уларнинг доим бахтни ҳис қилиб яшашларига сабаб — турмуши қанчалик машаққатли бўлса-да, қишлоқ инсонларига хос бўлган меҳр-оқибат, самимийлик, бировнинг дардини ўзиники сифатида ҳис қила олиш, одамгарчилик каби тушунчалар эмасмикан?
Шуҳрат Юнусов, Kun.uz мухбири.
Монтаж устаси: Фахриддин Ҳотамов.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистонлик ўқитувчиларга мактабда хивич билан юришга рухсат берилди
Жаҳон | 18:08
-
Ҳиндистон ва Покистон АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатишга келишди
Жаҳон | 17:43
-
Россия ва Ўзбекистон ҳарбий соҳада стратегик шериклик режасини имзолади
Жаҳон | 17:15
-
Украина Москвадаги парадда раҳбарлари иштирок этган давлатларга демарш эълон қилди
Жаҳон | 16:43
Мавзуга оид

17:59 / 18.04.2025
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди

17:39 / 28.02.2025
Сирдарё ва Оқолтин туманларига янги ҳоким тайинланди

13:45 / 26.02.2025
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

11:26 / 04.02.2025