Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ўзгарди
Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари Шуҳрат Холмуҳаммедов Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимига тайинланди.

Вазирлик матбуот хизмати Kun.uz’га хабар беришича, Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан шу вақтгача полковник бўлган Шуҳрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди.
Шуҳрат Холмуҳаммедов 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
У муқаддам Ўзбекистон мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил ноябрида президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди. Шу вақтгача эса фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Шуҳрат Холмуҳаммедов Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида Павел Эргашевни алмаштирди.

Генерал-майор Павел Исмаилович Эргашев 2017 йил сентябрида мудофаа вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи - Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланган, 2018 йилдан буён Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди. Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, у бошқа лавозимга ўтказилган.
Мавзуга оид

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025
Президент администрациясининг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

18:34 / 14.07.2025