Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
Муқаддам бош вазир ўринбосари ва энергетика вазири лавозимларида ишлаган Алишер Султонов 2023 йил апрелидан буён президентнинг энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси эди. Энди у президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимига туширилди.

Фото: Kun.uz
Президент администрациясидаги ўзгаришлар доирасида Алишер Саидаббасович Султонов президентнинг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
У энди президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили ҳисобланади (бу президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенг лавозим).
Алишер Султонов 2015-2018 йилларда «Ўзбекнефтгаз»га раҳбарлик қилган, 2017 йил ноябридан Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимида фаолият кўрсатган.
2019 йилда энергетика вазири бўлган, 2022 йил апрелида саломатлиги лавозимидан озод этилганди. 2023 йил майида у президентнинг нефт-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаётгани маълум бўлганди.
Шунингдек, президентнинг тегишли фармони билан:
Эркин Тўрақулович Йўлдошев ПА Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

У муқаддам бош прокурор ўринбосари бўлган, 2023 йил январидан буён Тошкент шаҳри прокурори лавозимида ишлаётганди.
Одил Қаландарович Абдураҳмонов президентнинг спорт бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ПА Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.
Одил Қаландаров 2019-2022 йилларда президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлиб ишлаган, кейинроқ ижтимоий масалалар бўйича маслаҳатчига айланган, 2024 йилда Ижтимоий ривожланиш департаментига раҳбар бўлганди.
Азизбек Аллабергенович Урунов президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди.
Президент администрациясининг қуйидаги раҳбар ходимларининг лавозимлари ўзгаришсиз қолдирилди:
Хайриддин Мадриддинович Султонов – президент маслаҳатчиси – Спичрайтери;
Шуҳрат Мадаминович Ғаниев – президентнинг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Турсинхон Айдарович Худайбергенов – президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;
Виктор Владимирович Маҳмудов – президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби;
Алишербек Азизович Пайғамов – Президенти администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти раҳбари;
Улуғбек Учқунович Қурбонов – президенти протоколи раҳбари.
Мавзуга оид

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025
Президент администрациясининг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

18:34 / 14.07.2025
Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси лавозимидан кетди

17:52 / 14.07.2025