Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди
У шу вақтгача президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимида эди.

Фото: Kun.uz
Абдулазиз Ҳафизович Комилов Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, Абдулазиз Комилов дастлаб 1994-2003 йилларда, кейин 2012-2022 йилларда Ўзбекистон ТИВни бошқарган. 2003-2010 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлган, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари сифатида ишлаган.
У 2022 йил мартида Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Украинадаги воқеаларга муносабати бўйича саволга жавоб қайтариб, Ўзбекистон Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини тан олиши, Донбассдаги ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган республикаларни тан олмаслигини маълум қилган ва Ўзбекистон Украинада ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши тарафдори эканини айтиши ортидан вазирликни тарк этади. Ўшанда бу унинг саломатлигидаги муаммолар билан изоҳланганди.
Ўша йил июнига келиб у президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинлангани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

19:15 / 14.07.2025
Азиз Мағрупов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

18:40 / 14.07.2025
Президент администрациясининг 8 та департаментига янги раҳбар тайинланди

18:34 / 14.07.2025