Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 май куни ҳам Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» 10 май, душанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 16–18 даража илиқ, кундузи 26–28 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15—20 даража илиқ, кундузи 28—33 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13–18 даража илиқ, кундузи 25–30 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 23–28 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7–12 даража илиқ, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудига 5 майдан Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келганди.
Мавзуга оид

10:04
Иқлимшунос: “Кузатилаётган иссиқ об-ҳаво аҳоли уйқусига салбий таъсир қилмоқда”

18:27 / 21.07.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида жуда иссиқ ҳаво сақланиб туради

10:33 / 18.07.2025
Ҳафта охирида ҳам иссиқ ҳарорат давом этади

09:50 / 17.07.2025