Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўра Боболов MMA мусобақасида мухлислик қилгани акс этган видео тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими MMA жангларини жонли томоша қилаётгани ва октагондаги жангчилардан бирига рақибни қандай енгишни ўргатаётгани акс этган видео тарқалди.
Вилоят ҳокими аралаш жанг санъатлари бўйича мусобақани кузатиш учун ташриф буюрди. Интернетда тарқалган видеода у ўзи мухлислик қилаётган жангчига рақибга тизза билан зарба беришни айтади ва жангчи шу ҳаракатни амалга оширгач, рақиби таслим бўлади.
Тўра Боболов MMA мусобақасида мухлислик қилгани акс этган видео тарқалди
— Kun.uz (@KunUzNews) May 30, 2021
👉 https://t.co/z9HEgE71b0 pic.twitter.com/keyRxVJgJv
Kun.uz мазкур мусобақа қачон ва қаерда бўлиб ўтгани ҳақида изоҳ олиш учун вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати билан боғланди.
Ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари Захриддин Тўраев бу борада аниқ маълумот бермаган бўлса-да, ҳокимнинг спорт билан дўст эканини, тарқалган видеода эса ноўрин бирор жиҳат йўқлигини таъкидлади.
Kun.uz манбасининг тасдиқлашича, шу йил 22-23 май кунлари Термиз шаҳридаги мажмуалардан бирида спортнинг аралаш жанглар санъати тури (MMA) бўйича вилоят ҳокими турнири бўлиб ўтган. Тарқалган тасвирлар катта эҳтимол билан ўша мусобақадан олинган.
Мавзуга оид

12:33 / 01.08.2025
Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида тўрт йигит ҳалок бўлди

14:38 / 31.07.2025
Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди

18:18 / 21.07.2025
Сурхондарёдаги бозорда сотувчи бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб ўлдирилди

16:05 / 02.06.2025