Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Cadillac One. Брюссель сафарида Байденга ҳамроҳлик қилувчи 10 тонналик «махлуқ» ҳақида нималар маълум?
Бельгия пойтахти Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО раҳбарлари саммитидан олдин кўчалар ёпилди, ҳатто канализация қопқоқлари ҳам муҳрлаб чиқилди. Бу саммитда иштирок этадиган раҳбарлар, жумладан, АҚШ президенти Жо Байденнинг хавфсизлигини таъминлаш учун кўрилган чора-тадбирларнинг бир қисмидир.

Фото: Getty Images
АҚШ президентини бельгиялик минглаб қўриқчилар билан бир қаторда АҚШ Марказий разведка бошқармаси (CIA) ва Федерал қидирув бюроси (FBI)нинг махсус тайёргарликдан ўтган 400 нафар ходими ҳимоя қилади.
Байденнинг илк Европа сафарида унга махсус ишлаб чиқарилган Cadillac One ёки бошқача айтганда, «Махлуқ» («The Beast») автомобили ҳамроҳлик қилади.
Брюссель кўчаларидаги транспорт оқими 13 июнь–15 июнь кунлари орасида 10 тонналик автомобил учун тартибга солинди. Байденнинг ҳар икки зирҳли офис машинаcи жума куни хусусий самолёт билан Брюсселнинг Завентем аэропортига олиб келинди.
АҚШ президенти Брюсселда бир хил давлат рақамига эга ушбу автомобилларининг биридан фойдаланади. Иккинчиси ҳужум пайтида эътиборни чалғитиш учун ишлатилади.
Президент ташқари билан махсус микрофон ва карнай тизими орқали алоқа қилади
АҚШ президенти Байден қайси транспорт воситасида ҳаракатланаётганини билиш имконсиз. Чунки бу ҳам президентни ҳимоя қилиш учун кўрилган хавфсизлик чораларининг бир қисми.
Пўлат, титаниум, алюминий ва керамика каби материаллардан ишлаб чиқарилган Cadillac One’нинг оғирлиги қарийб 10 тоннани ташкил этади. Унинг эшиклари Boeing 757 самолётларининг эшиклари каби оғир бўлиб, улар машиналар учун мўлжалланган энг қалин зирҳга эга. Зирҳнинг қалинлиги 20 сантиметрга тенг.
Президентнинг хизмат машинаси ўқ ўтказмайди. 4 см қалинликдаги ойналарнинг умумий вазни 3 тонна атрофида. Машинанинг фақат ҳайдовчи томондаги ён ойнаси очилиши мумкин.
Машина саботаж ёки ёнғин хавфига қарши секин туташгани учун дизель ёнилғисидан фойдаланади. Машинада ёнғин содир бўлган тақдирда автоматик ўчириш тизими ишга тушади.
Ҳужумлар ёки норозилик намойишлари пайтида атрофида тутун пардасини ҳосил қила оладиган ушбу машина тунги кўриш тизимига эга механизм ёрдамида атрофдаги ҳаракатни 24 соат давомида кузатиши мумкин.
АҚШ президенти махсус ойна ёрдамида ташқарини бемалол кўра олади, аммо ташқаридан уни ҳеч ким кўра олмайди. Президент ойнаси очилмайдиган «ўтиб бўлмас» бўлимда ўтиради ва ташқари билан махсус микрофон ва карнай тизими орқали алоқа қилади.
Ягона салбий томони – оғир ва катта эканлиги
Брюсселда Байден ўтадиган трассалардаги канализациялар қатъий назоратга олинди ва уларнинг қопқоқлари тўлиқ муҳрланди. Ишни янада пухта қилиш мақсадида автомобилнинг остки қисми турли портловчи моддаларга чидамли, қалинлиги 12 сантиметр бўлган махсус қотишма билан қопланди.
Cadillac One’да эҳтимолий ҳужум пайтида ишлатилиши мумкин ҳар хил қуроллар, газ бомбалари, кўздан ёш оқизувчи газ ва бошқаларни ўз ичига олган сумка мавжуд.
Агар президент ўққа тутилса ва у қон йўқотгудек бўлса, транспорт воситасида АҚШ раҳбарининг қон гуруҳига мансуб қон пакетлари ва шошилинч тиббий материаллар мавжуд.
Шиналарга ўқ тегса-да, машина тўлиқ тезликда ҳаракатлана олади. Махсус шамоллатиш тизими эса ҳатто эҳтимолий кимёвий ҳужум пайтида ҳам президентнинг соатлаб омон қолишини таъминлайди.
Президентнинг расмий автомобилини Марказий разведка бошқармаси томонидан махсус ўқитилган юқори даражадаги ҳайдовчи бошқаради. «Махлуқ»нинг биргина салбий томони шундаки, у жуда катта ва оғир, шунинг учун у тезликни пасайтирувчи мосламалар ўрнатилган йўллар ва кўчаларга кира олмайди.
100 километрга 34 литр дизель ёнилғиси сарфлайди
Хавфсизлик қоидаларига кўра, президент конвойи ҳеч қачон тўхтамаслиги керак. Шунинг учун Cadillac One режалаштирилмаган ва тезликни пасайтирувчи мосламалар ўрнатилган йўлларга кирмайди.
100 километрга 34 литр дизель ёнилғиси ёқадиган ушбу транспорт воситасининг нархи тахминан 13 миллион долларни ташкил этади. Аслида, АҚШ маъмурлари президент идорасининг машиналари тўғрисида иложи борича кам маълумот сиздиришади.
Бироқ Бельгиянинг Nieuwsblad газетасига кўра, Cadillac One халқнинг солиқлари ҳисобига сотиб олингани учун унинг нархи ва харажатлари АҚШ жамоатчилигидан сир тутилмайди. Халқ ўз солиқлари қаерга кетаётганини билишга ҳақли эканини таъкидловчи АҚШ маъмурлари махсус дизайнга эга 10 тонналик ушбу автомобил солиқларни қўшиб ҳисоблаганда қарийб 13 миллион долларга тушганини эълон қилишди.
Брюсселдаги НАТО саммити пайтида альянсга аъзо давлатлар раҳбарларини ҳимоя қилиш учун 2000 полициячи, 300 мотоцикл экипажи ва кўп сонли махфий разведка хизмати ходимлари хизмат қилишади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Тергов қўмитаси «Крокус» теракти ташкилотчиларини аниқлади
Жаҳон | 22:40
-
«Қўлга тушган» тизим: селектор воқеаси муаммога кўзгу тутди
Ўзбекистон | 22:31
-
Истанбулдан учган Uzbekistan Airways самолётидаги носозлик бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 21:59
-
Андижонда 40 миллион долларлик инновацион клиника барпо этилиши мумкин
Ўзбекистон | 21:41
Мавзуга оид

17:15 / 05.06.2025
Трамп Байденнинг соғлиғи бўйича суриштирув ўтказишни буюрди

15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди

19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

09:57 / 19.05.2025