Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда «Nexia» зовурга тушиб кетди. Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган

2021 йилнинг 5 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида «Nexia» машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида зовурга тушиб кетган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Амударё тумани ҳудудидан ўтган 4Р-181 A-380 автомобиль йўлида 39 ёшли К.Ж. «Nexia» автомобилида ҳаракатланиб келаётиб, бошқарувни йўқотган. Оқибатда машина йўлнинг чап тарафидаги зовурга тушиб кетган.
Кўп сув ютиш оқибатида ҳайдовчи машинадан чиқолмай, воқеа жойида ҳалок бўлган.
ЙТҲ содир бўлган автомобиль йўлида йўл чизиқлари мавжуд эмаслиги аниқланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

19:52 / 04.08.2025
Тошкентда скутер йўловчиси Lacetti ва Isuzu билан тўқнашувда вафот этди

18:45 / 01.08.2025
Тошкентда 10 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

12:33 / 01.08.2025
Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида тўрт йигит ҳалок бўлди

14:38 / 31.07.2025