Президент Чирчиқ дарёси бўйидаги қурилиш жараёнларини бориб кўрди
Чирчиқ дарёси ўзанини торайтириш ҳисобига 210 гектар қўшимча ер очилади. Очилган ерда босқичма-босқич инфратузилма объектлари қурилади. Президент истироҳат масканларини кўпайтириш бўйича топшириқ берди.

Президент Шавкат Мирзиёев 31 май куни Чирчиқ дарёси бўйини ободонлаштиришга оид лойиҳа тақдимоти билан танишган эди.
Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, дарёнинг Тошкент шаҳридан ўтган қисми 16 километрни ташкил этади. Ушбу масофада ўзанни қисқартириб, турли инфратузилма объектлари барпо этиш режалаштирилган. Биринчи босқичда Оҳангарон ва Бектемир кўчалари оралиғидаги 5 километр тартибга келтирилмоқда.
Президент 26 июнь куни бу ердаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Бу қисмдаги ишлар 2021-2022 йилларда амалга оширилади. Натижада 34 гектардан зиёд майдон ҳосил бўлади.
Лойиҳа тўрт босқичдан иборат. Иккинчи босқичда яна 5 километр, учинчиси ва тўртинчи босқичларда 3 километрдан дарё ўзани тартибга келтирилади.
Умуман, бу ишлар натижасида 210 гектар қўшимча ер очилади. Бу ҳудуд кўкаламзорлаштирилиб, дам олиш масканлари, сайр йўлаклари ва маҳаллий автомобиль йўллари барпо этилади. Шунингдек, замонавий уй-жойлар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қурилиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев бу ҳудуд шаҳар экологияси учун муҳимлигини таъкидлаб, кўпроқ дарахтлар экиш, аҳоли учун рекреацион жойларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шу ерда Тошкент шаҳри ва туманлари ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025