Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтинкўлда 3 та автомобиль тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Андижон вилояти Олтинкўл туманида 19 ёшли фуқаро бошқарувидаги «Damas» «Nexia» билан тўқнашиб кетиши оқибатида 1 нафар 26 ёшли йўловчи вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, туманнинг Ижтимоият маҳалласида «Damas» юқори тезликда ҳаракатланиб келаётиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида қарама-қарши йўлга ўтиб кетган. Оқибатда машина «Nexia» билан тўқнашган. «Damas»нинг олд ўриндиғидаги йўловчи тан жароҳатлар олиб, касалхонада вафот этган.
Маълум бўлишича, «Damas» ҳайдовчиси 3 ой олдин ҳайдовчилик гувоҳномасини олган. ЙТҲга унинг тажрибасизлиги сабаб бўлган. Воқеа жойи ўрганилганда йўлга ётиқ чизиқлар чизилгани, йўл чироқлари ва белгилари ўрнатилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари давом этмоқда.
Мавзуга оид

18:45 / 01.08.2025
Тошкентда 10 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

12:33 / 01.08.2025
Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида тўрт йигит ҳалок бўлди

14:38 / 31.07.2025
Сурхондарёда Nexia мактаб олдидаги пиёдалар йўлагида 8 ёшли қизалоқни уриб ўлдирди

11:07 / 31.07.2025