Бухоро ва Сурхондарёда ер сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Шофиркон ва Денов туманларида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, фуқаро Н.Х. Бухоро шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 16 сотих ер майдонини фуқаро Х.га 14 000 АҚШ долларига сотишга келишган. У ушбу пулларни укаси С. орқали олган вақтида департаментнинг Шофиркон туман бўлими ва вилоят ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Шунингдек, деновлик фуқаро Ш.П. бошқа бир фуқаро Р.га “Хазарбоғ” СИУ ҳудудидан боғдорчилик йўналишида ажратилган 3 гектар ер майдонини 20 000 АҚШ долларига сотишини айтган. Бу фирибгар ҳам олдиндан 3 000 АҚШ долларини олган вақтида департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Бухорода фуқарога ер сотаётган, Қашқадарё вилоятида эса танишлари орқали дала шийпонини расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланганди.
Мавзуга оид

16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди

14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди

14:03 / 11.05.2025