Ўзбекистон | 20:42 / 06.07.2025
3425
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилоятида зилзила содир бўлди

Зилзила кучи 2 баллни ташкил этди. Ер силкиниши эпицентри Қоракўл туманида жойлашган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, бугун, 6 июл куни соат 20:16 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 533 километр жануби-ғарбда, Бухоро вилояти Қоракўл туманида. Чуқурлик 10 километр. Эпицентрда сезилиш кучи: 4 балл

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

● Газли шаҳрида — 2 балл;

● Қоракол туманида — 2 балл;

● Пешку туманида — 2 балл.

Мавзуга оид