Ўзбекистон | 19:25 / 17.09.2021
8252
2 дақиқада ўқилади

“Ақлли” ҳисоблагичлар 10 йилда бир марта бепул кўрикдан ўтказилади

“Ақлли” электрэнергияси ҳисоблагичлар “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг мулки ҳисобланади ва истеъмолчиларга мутлақо бепул ўрнатиб берилади. Бу ҳақда АЖ бошқарув кенгаши раиси биринчи ўринбосари маълум қилди.

Жаҳонгир Обиджоновнинг қайд этишича, электр ҳисоблагичларни техник кўрикдан ўтказиш муддати ҳам қайта кўриб чиқилган ва 10 йил қилиб белгиланган.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

“Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон бўйича барча электр энергияси фойдаланувчиларига 7,4 млн.та “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилган. Ҳозирда уларни Биллинг тизимига улаш масаласи ҳал этилмоқда. Шу кунгача 94 фоиз ҳисоблагичлар тизимга уланди. Қолган 6 фоизи, яъни 400 мингга яқин ҳисоблагични Биллинг тизимига улаш ишлари олиб бориляпти.

“Ақлли” ҳисоблагичлар “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг мулки ҳисобланади ва “Ҳудудий электр тармоқлари” томонидан истеъмолчиларга бепул ўрнатиб берилади.

Шу билан бирга, олдинги йилларда ҳисоблагичлар ҳар 3 йилда техник кўрикдан ўтказилиб, истеъмолчи бунинг учун маълум бир тўловни амалга оширар эди. Эндиликда, “ақлли” ҳисоблагичларни техник кўрикдан ўтказиш ҳар 10 йилда бепул амалга ошириладиган бўлди”, - деди Жаҳонгир Обиджонов.

Мавзуга оид

Эълонлар

Thompson Xалқаро мактаблари битирувчилари Британия университетларига имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

“Euroasia Insurance” суғурта компанияси томонидан кўриб чиқилган суғурта ҳодисаси бўйича ҳисобот

Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди