Ўзбекистон консули Татаристондаги ватандошларни сайловда қатнашишга чақирмоқда
Ўзбекистоннинг Татаристондаги бош консули Фаридин Насриев Россиядаги ватандошларни Ўзбекистон президенти сайловида иштирок этишга чақирди.

Фото: Ўзбекистоннинг Татаристондаги бош консулхонаси
Консулнинг сўзларига кўра, Россиядаги ўзбекистонликлар сайлов куни – 24 октябрда овоз бериш учун Ўзбекистоннинг Қозондаги бош консулхонасига ташриф буюришлари мумкин.
Шунингдек, консулхонада 14 октябрдан бошлаб муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда.



Бизга тақдим этилган видеода Татаристоннинг Нижнекамск шаҳридаги 196 метрлик телевизион станцияда Ўзбекистон президенти сайловида қатнашишга чақириқни кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти сайлови учун 50дан ортиқ хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарда ҳам сайлов участкалари ташкил этилган.
Мавзуга оид

19:45 / 15.06.2025
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди

20:56 / 20.04.2025
Татаристонда оғир касалликка чалинган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025