Қидирувдаги бухоролик фуқаро Москва шаҳрида қўлга олинди

Фото: pixabay.com
Жиноят содир этиб, яшириниб юрган бухоролик шахс Москва шаҳрида ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро шаҳрининг Афросиёб маҳалласида яшовчи 31 ёшли Р.С. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 228-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органларидан яширинган. Унга нисбатан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан 2021 йил 28 июнь кунидан қидирув эълон қилинган.
Бухоро вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Р.С. Москва шаҳрида қўлга олинган.
Олдинроқ жиноят содир этишда айбли деб топилган жондорлик фуқаро ҳам Москва шаҳрида ушланганди.
Мавзуга оид

21:52 / 12.06.2025
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди

14:04 / 10.06.2025
Бухорода 2 ёшли бола иккита тангани ютиб юборди

17:58 / 03.06.2025
Бухорода 36 нафар боғча тарбияланувчиси иккита Damas’да ташилди

20:22 / 29.05.2025