Қамчиқ довонидаги автойўл туннелларида ёритиш тизимлари тикланди

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Электр энергияси тармоқларида рўй берган узилишлар сабаб Қамчиқ довонидаги туннелларнинг ёритиш тизимлари ўчиб қолди.
ФВВ хабарида қайд этилишича, Резак ва Қамчиқ автойўл туннелларида ёритиш тизимлари ўчиб қолган.
ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари тегишли хизматлар билан ҳамкорликда туннелларда ёритиш ишларини ташкиллаштирган. Натижада 2300 дан ортиқ енгил ва юк автомобилларининг хавфсиз ҳаракати таъминланган. Ҳозирда Қамчиқ довони йўлида электр энергия таъминоти тикланган.
Мавзуга оид

13:41
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

13:49 / 02.04.2025
Қамчиқда Hyundai минивэни хандаққа қулади

21:37 / 07.03.2025