Тайвань Хитой ва Россиянинг қўшма баёнотига норозилик билдирди
Орол ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, «Тайвань ва ХХР бир-бирига бўйсунмайди ва ХХР ҳукумати ҳеч қачон оролни бошқармаган».

Фото: Ulet Ifansasti / Getty Images
Тайвань Хитой ва Россия раҳбарлари томонидан эълон қилинган, Москва «ягона Хитой» тамойилини қўллаб-қувватлаши айтилган баёнотга норозилик билдирди.
«Россия «ягона Хитой» тамойилига амал қилиши ва Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми эканлиги таъкидланган қўшма баёнотга жавобан ташқи ишлар вазирлиги қатъий норозилик билдиради ҳамда Тайвань Республикасининг суверенитетига путур етказувчи ёлғон иддаоларни қоралайди», — дейилади орол ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Таъкидланишича, «Тайвань ва ХХР бир-бирига бўйсунмайди ва ХХР ҳукумати ҳеч қачон оролни бошқармаган».
«Халқаро майдонда Тайванни тамсил этишга Хитой ҳукуматининг ҳаққи йўқ ва у ўзи ўйлаб топган «ягона Хитой» тамойилидан фойдаланиб бошқа мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва компанияларни уларнинг ихтиёрига қарши ёлғон изоҳлар беришга мажбурламаслиги керак», — дея қайд этган Тайвань ташқи ишлар вазирлиги.
«Ягона Хитой» тамойили Пекиннинг бошқа давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатишининг асоси ҳисобланади ва Тайванни расман тан олган ҳеч бир мамлакат Тайбэй билан алоқаларни узмагунича ХХР билан дипломатик муносабатлар ўрната олмайди.
Мавзуга оид

13:05
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

17:34 / 27.04.2025
ФХХ россиялик генерални портлатишда гумонланган шахс қўлга олинганини маълум қилди

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

08:59 / 26.04.2025