Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ банкининг Андижондаги филиали ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Халқ банкининг Андижон вилояти филиалининг 13 нафар ходими жами 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Прокуратура уларга нисбатан жиноят иши қўзғатган, 11 киши ҳибсга олинган, 2 кишига эса гаров эҳтиёт чораси қўлланган.
Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Андижон вилояти Амалиёт бўлими ходимлари ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, тергов давомида банк ходимлари 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликлари аниқланган.
«Ушбу камомадга йўл қўйган 13 нафар банк ходимларига Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан айб эълон қилинган. 11 нафарига қамоқ, 2 нафарига гаров эҳтиёт чоралари қўлланилган», дейилади хабарда.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввалроқ Андижон шаҳар ХТБ раҳбарлари 57 млрд сўмлик бюджет пулларини талон-торож қилишда гумонланаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

23:09 / 26.07.2025
Андижондаги фабрика оқова сувлари билан канални ифлослантирди

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

22:27 / 10.07.2025
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда

12:15 / 10.07.2025