Қамчиқ довонидаги йўлнинг четки қисми ўпирилиб тушди
Қамчиқ довонида йўлнинг четки қисми ўпирилиб тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИВ
Қайд этилишича, довондан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 229-километрида қор кўчкиси содир бўлган.
“239-километрда йўлнинг четки ёнбош қисми ўпирилиб тушганлиги сабабли ушбу ҳудудларда ҳаракатни тиклаш бўйича тегишли ташкилотлар томонидан ишлар амалга оширилмоқда.
Шу сабабли, довон йўлидан ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушунишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.
Бундан олдин Қамчиқ довони вақтинча ёпилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

13:49 / 02.04.2025
Қамчиқда Hyundai минивэни хандаққа қулади

21:37 / 07.03.2025