Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бемор болаларга таълим бериш учун «Меҳрли мактаб» муассасаси ташкил этилди

Фото: Shutterstock
“Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим бериш жараёнларини самарали ташкил этиш учун “Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ташкил этилди.
“Меҳрли мактаб” юридик шахс мақомига эга бўлиб, Халқ таълими вазирлиги ҳузурида ташкил этилади. “Меҳрли мактаб”да қуйидаги мактабгача гуруҳлар фаолият кўрсатиши мумкин:
- мактабгача таълим госпитал гуруҳлари – стационар даволанаётган, соғлиғи сабабли мактабгача таълим ташкилотларига бора олмайдиган 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилган гуруҳлар;
- илк ривожланиш ёшидаги болаларга мўлжалланган ўйин гуруҳлари – 1,5 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар учун стационар даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этиладиган гуруҳлар. Уларда парвариш қилиш ва назорат қилиш ишлари ота-оналарнинг фаол иштирокида ташкил этилади;
- мактабгача таълим госпитал гуруҳлари, илк ривожланиш ёшидаги болаларга мўлжалланган ўйин гуруҳлари.
Даволанаётганларни мактабгача госпитал гуруҳларига қабул қилиш “Меҳрли мактаб” томонидан тақдим этиладиган рўйхатлар асосида амалга оширилади.
Марказда даволанаётганлар учун алоҳида ишлаб чиқилган ўқув режаси асосида 1–11-синфлар ҳажмида умумий ўрта таълим берилади. Дарс машғулотининг давомийлиги бошланғич таълим (мактаб)нинг 1–4 синфларида – 35 дақиқа, 5–11 синфларда – 40 дақиқа бўлади. Бунда бир кунлик дарс машғулотлари 1–4 синфларда 3 соатдан, 5–11 синфларда 4 соатдан ошмаслиги лозим. Ўқув ҳафтаси давомийлиги 5 кунлик асосида олиб борилади.
Тавсия этамиз
Уруш тақдири Аляскада ҳал бўлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:31 / 10.08.2025
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
Спорт | 20:54 / 08.08.2025
«Олтин тўп»га даъвогарлар рўйхати эълон қилинди
Спорт | 16:40 / 08.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўрган зараримизни ким қоплайди? – Уч қаҳрамондаги талафотдан репортаж
Жамият | 15:01
-
Австралия ҳам Фаластинни тан олмоқчи
Жаҳон | 14:24
-
Ўзбекистон қурғоқчиликни бартараф қилиш учун Қозоғистонга сув юборади
Иқтисодиёт | 13:59
-
Туркияда зилзила, Тел-Авивда митинг ва келишувдан норози Эрон — кун дайжести
Жаҳон | 13:26
Мавзуга оид

09:15 / 07.08.2025
Гематологик касалликларга чалинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш такомиллаштирилади

17:38 / 23.06.2025
Олимлар янги қон гуруҳини расман тан олди

20:54 / 05.06.2024
“Далилларга асосланган ҳаракат” – Ўзбекистонда илк марта болалар онкологияси ва гематологияси бўйича халқаро конгресс ўтказилмоқда

16:27 / 19.09.2023